Диего Коста: Ҳакамлар мени ёқтиришмайди

Мадриднинг “Атлетико” клуби хужумчиси Диего Коста “Атлетик”га қарши учрашув натижалари бўйича ўз фикрини билдирди.

- “Атлетик” ўз майдонида рақибга қарши ажойиб ўйин кўрсатади. Ўйлашимча пенальти белгилаш керак эди, аммо ҳақамнинг қарори бошқача бўлди ва бу борада ҳеч қандай шиқоятим йўқ. Дарвоза томон зарба беришга тайёр эдим, бироқ ҳимоячининг харакати мени мувозанатдан чиқаришди, - дейди Коста.

Диего баҳсдаги сариқ карточкаси ва ҳакамларга қарата кўрсатган имо-ишораларини ҳам шарҳлаб ўтди.

- Биласизми, ҳакамлар мени ёқтиришмайди ва буни ўзгартириб бўлмайди. Ҳакамлар энг кичик ножоиз харакатларим учун ҳам мени огоҳлантиришади. Ўша вазиятни қайта кўриб чиқсангиз мен қатъий норозилик билдирмаганман, бироқ ушбу учрашувда реферининг хоҳиши ҳамма нарсани ҳал қилди, - дея Костанинг сўзларидан келтиради As нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!