Диего Коста Конте сабабли янги жамоа қидиришни бошлаб юборди

8 июнь, 16:30 490

Диего Коста Конте сабабли янги жамоа қидиришни бошлаб юборди

“Челси” клуби ҳужумчиси Диего Коста ўзига янги жамоа қидиришни бошлаб юборди. Маълум бўлишича, лондонликлар устози Антонио Конте келаси мавсум унга ишонч билдирмаслигини маълум қилган.

Коста бу мавсум барча турнирларда “Челси” сафида 42 ўйинда 22 голга муаллифлик қилган ва жамоа билан Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Ортда қолган мавсумда мураббий билан муносабатларимиз ёмон эди. Мен учун мавсум ҳам шундай ўтгани кўриниб турибди. Конте келаси мавсум мени ҳисобга олмаслигини маълум қилди. Шундай экан, мен кетишим зарур, – дея Костанинг сўзларини келтиради The Guardian нашри.