Диего Коста “Манчестер Сити”ни чемпионлик пойгасидан чиқариб юбормоқчи

3 апрель, 17:10 645

Диего Коста “Манчестер Сити”ни чемпионлик пойгасидан чиқариб юбормоқчи


“Челси” клуби ҳужумчиси Диего Коста “Манчестер Сити”га 5 апрель куни бўладиган Англия чемпионати навбатдаги тур олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Кристал Пэлас”га қарши уй учрашувдаги мағлубиятдан сўнг “Манчестер Сити” билан бўладиган ўйиннинг муҳимлиги яна ошди. Бўлажак ўйинни олти очко учун ҳам деса бўлади. Агар биз ғалаба қозонсак, “Манчестер Сити”ни чемпионлик пойгасидан чиқариб юборамиз ва устунликни сақлаган бўламиз. Бу шунингдек, “Суонси” ва “Тоттенхэм” ўйинига ҳам боғлиқ. Ҳар қандай ҳолатда яхши ўйин намойиш қилиш зарур, – дейди Коста.