Диего Коста бугун "Атлетико"да тиббий кўрикдан ўтади

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Диего Коста ниҳоят ўзининг жонажон “Атлетико”сига қайтадиган бўлди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра томонлар футболчининг трансфери борасида келишувга эришишган. Унга кўра “матрасчилар” 28 ёшли форвард учун “аристократлар”га 60 млн евро тўлашади.

Тарқатилган маълумотларга қараганда Коста бугун “Атлетико”да тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди. Мадридликлар эса ҳафта сўнггига қадар уни ўз футболчиси сифатида таништиришади. Аммо, эслатби ўтиш лозимки ФИФАнинг “Атлетико”га қўйган таъқиқи сабаб Коста 2018 йилгача майдонга туша олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!