Диего Костанинг "Милан"га ўтиш режаси барбод бўлиши мумкин, боиси...

10 июнь, 10:15 377

Диего Костанинг

Лондоннинг “Челси” клуби форварди Диего Костанинг “Милан”га кўчиб ўтиши сўроқ остида қолмоқда.

Telegraph нашрининг маълум қилишича испаниялик футболчи “россонерилар”дан ҳафтасига 230 минг евро маош талаб қилмоқда. Аммо, “Милан” унга бундай сумма тўлашга рози эмас.

Таъкидлаш керакки, агар “Челси” Костанинг “Милан”га ижара асосида юборадиган бўлса, у ҳолда футболчи маошининг бир қисми айнан “аристократлар” томонидан қопланиши мумкин.

Ўз навбатида “Милан” ҳам Костадан ташқари “Торино”дан Андреа Белотти ва “Фиорентина”дан Никола Калинич каби ҳужумчилар билан музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ жамоа бош мураббийи Антонио Конте Коста ортиқ “Челси”га керак эмаслиги ҳақида айтиб ўтган эди.  

Диего Коста Конте сабабли янги жамоа қидиришни бошлаб юборди

Кимлар ёзда "Челси"дан кетиши мумкин ёҳуд "аристократлар"ни ўн бир нафар футболчи тарк этмоқда