Диего Симеоне "Атлетико" раҳбариятидан ўзига суперҳужумчи олиб беришни сўради

16 май,2017, 19:05 546

Диего Симеоне

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоа раҳбариятидан ёзги трансфер даврида ўзига тўпурар ҳужумчи сотиб олиб беришларини сўради.

“Матрасчилар”нинг бу борадаги асосий трансфер нишони сифатида “Челси” ҳужумчиси Диего Коста тилга олинмоқда. Агарда, улар Хитойдан супер таклифга эга бўлаётган 28 ёшли форвардни қўлга кирита олишмаса, у ҳолда бор эътибор “Торино” ҳужумчиси Андреа Белоттини сотиб олишга қаратилади.

Таъкидлаш лозимки, 23 ёшли Белоттининг Турин клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унга кўра эса футболчининг товон пули 100 млн евро этиб белгиланган. “Атлетико” эса Белотти учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи.