Диего Симеоне "Атлетико"дан кетадими?

“Атлетико” клуби бош  мураббийи Диего Симеоне бошқа жамоа бошқарувини қўлга олиши мумкинлигига шаъма қилди.

Душанба куни “Атлетико” раҳбарияти билан келажагим борасида гаплашиб оламиз ва ҳамма учун фойдали бўлган бир қарорга келамиз. Биз ҳар доим истиқболдаги режаларни мавсум сўнггида муҳокама қилиб оламиз.

Клубда ўзига хос база мавжуд. Ортда қолган 6 йил давомида бир қатор ўзига хос натижаларга эришдик. Янги стадионга кўчиб ўтиш эса бизни янада кучайишимизга хизмат қилади, – дейди Симеоне Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!