Диего Симеоне “Атлетико”нинг муваффақиятсиз иштирокига изоҳ берди

 

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ЕЧЛ 6-турида “Челси” билан сафарда баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Гуруҳ босқичи якунига кўра мадридликлар Европа Лигасига равона бўлди.

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне жамоа нима учун ЕЧЛ гуруҳ босқичидан чиқа олмагани сабабини айтди.

“Футбол – ўйин тизими, тўп назорати ва стандарт вазиятлардан каттароқ нарса. “Атлетико” беқарорлик туфайли шундай ҳолатга тушиб қолди. Аммо бизнинг жамоа рақобатбардош. Биз атиги битта ўйинни, ўшанда ҳам 93-дақиқада бой бердик. Бу ўзимизни оқлаш эмас, ҳақиқат. Мавсум узун ва баҳони якунда оламиз”, – деди аргентиналик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!