Диего Симеоне: ЕЧЛ – бу асосий турнир

16 март,2017, 12:30 488

Диего Симеоне: ЕЧЛ – бу асосий турнир

 

Испаниянинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳсидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

- Мен ҳаммасидан қониқиш ҳосил қилдим. Мен ўз футболчиларимни табриклашни истайман. Сўнгги 4 йилда жуда кўп ўзгаришлар бўлди. Лекин ўйинчилар майдонга тушишганда бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Биз олдинга яна бир муҳим қадамни ташладик. ЕЧЛ – бу асосий турнир. Чорак финалга йўл олганимиз клубимиз учун муҳим воқелик, - дейди Диего Симеоне.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” – “Байер” учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилди. Германиядаги биринчи баҳсда мадридликлар 4:2 ҳисобида зафар қучишганди.