Диего Симеоне жаҳоннинг энг яхши дарвозабонлари кимлигини айтиб ўтди

“Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне мадридликлар посбони Ян Облак ва “Челси” дарвозабони Тибо Куртуани ўз позицияларида энг яхши дея эътироф этди. Бу ҳақда аргентиналик мутахассис “Атлетико” ва “Челси” жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ЕЧЛ баҳсидан олдин айтиб ўтган.

– Куртуа ва Облак – иккита жаҳоннинг энг яхши дарвозабони. Куртуани Облакка ўринбосар бўлиши ҳақида ҳеч нарса дея олмайман (аввалроқ Тибо Куртуа “Атлетико”да ижара асосида тўп сурган – SPORTS.uz). Иккаласи ҳам ажойиб футболчилар.

– Таркибни кимга қарши ўйнашимизга қараб тузаман. Алоҳида ўйинчилар ҳақида ўйламайман, жамоанинг тенглиги ҳақида бош қотираман. Баъзан ким формада бўлса, жамоа учун захирада қолиши мумкин, — дея Симеоненинг сўзларини келтиради Football Espana нашри.

“Атлетико” — “Челси” баҳси бугун тунда Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!