Дилмурод Мижитов: Мухлислар муросасиз баҳсларга гувоҳ бўлади

1 апрель, 13:50 718

Дилмурод Мижитов: Мухлислар муросасиз баҳсларга гувоҳ бўлади

 

"Uzbek Tigers" - "Astana Arlans Kazakhstan" жамоалари баҳсидаги энг қизиқарли учрашувлардан бири 64 килограмм вазн тоифасида бўлади. Бу баҳсда жаҳон чемпионати совриндори Элнур Абдураимов Қозоғистон чемпионатлари совриндори Дилмурод Мижитов билан беллашади.

Қозоғистонлик истеъдодли боксчи SPORTS.uz ахборот порталига интервью берди.

- Дилмурод Тошкентга хуш келибсиз...

- Аввало, ассалому алейкум! Ўзбекистонликлар бизни жуда дўстона кутиб олишгани мени хурсанд қилди. Биз учун барча шароитларни тахт қилиб қўйишган экан. Меҳмондўстлик учун катта раҳмат.

- Учрашувдан нималар кутяпсиз?

- Мен "Uzbek Tigers" кучли жамоа эканини айтишни истардим. Шунга яраша биз ҳам машғулотларда пухта тайёрландик. "Uzbek Tigers" ва "Astana Arlans Kazakhstan" ушбу мусобақадаги энг кучли жамоалардан. Шунинг учун мухлислар кескин ва муросасиз баҳсга гувоҳ бўлишади.

- Ким ютади?

- Айтганимдек ҳар икки жамоа кучли. Рингда кучли томон ғалаба қозонади.

- Дилмурод суҳбат учун раҳмат.

SPORTS.uz