Дилшод Жабборов: Бугунги ғалаба ҳар иккала жамоа учун муҳим эди

7 апрель, 19:48 294

Дилшод Жабборов: Бугунги ғалаба ҳар иккала жамоа учун муҳим эди

Бундан бир неча дақиқалар олдин Наманганда Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Машъал” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган учрашувни “Навбаҳор”нинг 3-рақамли ўйинчиси Ҳасанбой Эргашевнинг 69-дақиқада киритган ягона гол ҳал қилди.

Учрашувдан сўнг "Навбаҳор" жамоаси сардори Дилшод Жабборов Sports.uz муҳбирига ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйиндаги ғалаба ҳар иккала жамоа учун катта аҳамиятга эга эди. Боиси учрашувда ғолиб чиққан жамоа турнир жадвалида ўз мавқеини анча яхшилаб оларди. 

"Машъал"га қарши баҳс олдидан жамоамизда бир қатор йўқотишлар бор эди.Майдонда Ойбек Қиличевнинг ўрни ҳам билинди. Бироқ, якунда ғалаба қозондик. Бугун бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюрган барчага раҳмат айтамиз. Кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни ҳурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.