Дилшод Нуралиев: Асосийси халқаро турнирда тажриба орттириш

 

Шу йилнинг 1–5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Польша, Япония ва Беларус ўсмирлар терма жамоалари ўртасида U-15 халқаро турнири бўлиб ўтади. Шу муносабат билан бугун, 31 май куни ЎФФ анжуманлар залида мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев мусобақа олдидан ўз фикрлари ва мақсадлари ҳақида сўзлаб берди. 

"Тошкентдаги халқаро турнир биз учун Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Турнирда ким ғолиб бўлиши асосийси эмас. Муҳими мусобақада тажриба орттириш, қизиқарли ва мазмунли футбол кўрсатиш.

Рақиблар ҳақида айтадиган бўлсам, Япония кучли, Польша ва Беларус Европанинг етакчи жамоалари саналади. Таркибимизда халқаро майдонда ўз кучини кўрсата оладиган истиқболли футболчилар бор.

Олдиндаги мақсадлар ҳақида айтадиган бўлсам, саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиб, Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Футболчилар билан ишлашда давом этиб, 2012 йилда қўлга киритилган Осиё чемпиони мақомни қайтаришга ҳаракат қиламиз", - деди Дилшод Нуралиев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!