Дилшод Нуралиев: Футболда кучлилар ғалаба қозонади

Хабарингиз бор бугун Про-Лиганинг 7-туридан ўрин олган "Машъал" ҳамда "Сурхон" (2:1) жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида “Сурхон” бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўз фикирларини билдирди.

"Биз билардик «Машъал» билан бу баҳс жуда қийин бўлишини. Гол урдик аммо жуда тез жавоб олдик. Ўйинда баъзи ҳолатларда назоратни йўқотиб қўйдик энди футболда кучлилар ғалаба қозонади. Ўйин давомида қилган ўзгаришларимиз афсуски ўзини оқламади. Шогирдларимга эътирозим йўқ улар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Қайтараман бизга урилган тезкор гол жуда таъсир ўтказди. Ушбу ютуқ билан «Машъал» жамоаси ва мураббийлар штабини табриклайман ", - дейди Нуралиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!