Димитров ўз юртида илк совринга эга бўлишида мухлислар ёрдам берди

 

 

Болгариянинг София шаҳрида ташкил этилган халқаро турнирда ғолиб чиққан Григор Димитров фаолияти давомида илк маротаба ўз юртида ўтказилган мусобақа ғолибига айланди.

Григор Димитров мусобақанинг финал учрашувида бельгиялик Давид Гоффен устидан 7:5, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

- Мен учун бу фаолиятимдаги энг зўр соврин бўлиб қолади, - деди Григор Димитров. - Уни қўлга киритишимда мухлисларим катта ёрдам берди.

Григор Димитров фаолияти давомида - Стокгольм, Лондон, Бухарест, Акапулько ва Брисбен турнирларидам ҳам зафар қучган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!