“Динамо” – “Насаф”. Превью

13 май,2017, 14:29 287

“Динамо” – “Насаф”. Превью

 

10-турнинг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда ўтади. Маҳаллий «Динамо» жамоаси сўнгги йиллардаги принципиал рақиби Қаршининг «Насаф» жамоасини қабул қилади.

ЎЙИННИ ТАНТАШЕВ БОШҚАРАДИ

Олий Лига 10-тур баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар эълон қилинди. Рўйхатга биноан, «Динамо» - «Насаф» учрашувини бухоролик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам сифатида Ильгиз Танташев ишласа, унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Абдулло Қўлдошевлар ёрдам бериб боришади.

Учрашув назоратчиси Фарҳод Абдуллаев этиб тайинланган бўлса, ПФЛ вакили сифатида Алексей Фролов тайинланган.

Олий Лига. 10-тур. 13 май (шанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Насаф» (Қарши)

Учрашув бошланиш вақти: 17:30

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Лупашко (Тошкент)

Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

ПФЛ вакили: А. Фролов.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

«Динамо» ва «Насаф» жамоаларининг бу баҳслари Олий Лигада доирасидаги 37-тўқнашувдир. Жамоалар шу кунгача 36 бор куч синашишган. Ўтказилган 19 учрашувда «Насаф», 7 ўйинда эса «Динамо» ғалабага эришган. 10 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Голлар нисбати - 34:51 «Насаф» фойдасига.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Динамо” 5:0, “Динамо” – “Насаф” 4:0.

Ушбу жамоалар сўнгги марта Олий Лигада 2015 йилда октябрь ойида ўзаро майдонга тушиб, 1:1 ҳисобини қайд этишган.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:

31.10.2015 «Динамо» - «Насаф» 1:1

03.08.2014 «Динамо» - «Насаф» 0:5

17.08.2013 «Динамо» - «Насаф» 1:3

15.03.2012 «Динамо» - «Насаф» 0:2

20.06.2011 «Динамо» - «Насаф» 0:1.

Дарвоқе…

«Динамо» ва «Насаф» жамоалари 2016 йилда ҳам Самарқандда назорат учрашуви ўтказишган ва ўшанда 1:2 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонган. Жорий йилги мавсумда ҳам «Динамо» «Насаф» билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга улгурди. 3-тур ўйинларидан кейин юзага келган танаффус вақтида Самарқандда ўтказилган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.