“Динамо” – “Навбаҳор” Самарқандаги ўйинни Цейтлин бошқаради

27 март, 14:16 368

“Динамо” – “Навбаҳор” Самарқандаги ўйинни Цейтлин бошқаради

 

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси мамлакат чемпионатининг 4-туридан ўрин олган учрашувларда хизмат қиладиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Навбатдаги турда “Навбаҳор” Самарқандда “Динамо” жамоаси меҳмони бўлади.

31 март куни “Динамо” ўйингоҳида ўтадиган учрашувни Владислав Цейтлин бошқариб боради. Цейтлинга қанотлара қаршилик Артём Калинин ва бухороликлик Бобур Қодировлар ёрдам беришади. Қаршилик Фирдавс Норсафаров эса захирадаги ҳакам вазифасини бажаради. Назоратчи сифатида навоийлик Шамиль Жумаев қайд этилган бўлса Самарқандга ПФЛ вакили сифатида Бобур Ҳайдаров ташриф буюради.

Жамоамиз аъзолари мамлакат кубогининг 1/16 финалидан кейин машғулотларни давом эттиришмоқда. Кеча Наманганда машғулот ўтказган асосий таркиб вакиллари бугун эрталаб Тошкентга йўл олишди. “Динамо” билан бўладиган учрашув олдидан футболчиларимиз пойтахтда шуғулланишади. Тошкентдаги уч кунлик машғулотлардан кейин эса Самарқандга жўнаб кетилади.