“Динамо” – “Навбаҳор” учрашуви чипталари сотувга чиқди

29 март,2017, 14:44 493

“Динамо” – “Навбаҳор” учрашуви чипталари сотувга чиқди

 

Миллий терма жамоамизнинг ўйинларидан сўнг, яна барчанинг эътибори Олий Лига баҳсларига қаратилади. Жумладан, 4-тур доирасидаги «Динамо» – «Навбаҳор» баҳси мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Дастлабки уч турдан сўнг чемпионатимизда пешқадамлик қилаётган «Динамо» жамоаси 31 март, жума куни 4-тур доирасида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини Самарқандда қабул қилади. «Динамо» стадионида бошланадиган баҳс учун душанба кунидан бошлаб ўйингоҳ кассаларида чипта сотуви бошланган. Чипталар нақд пул ва терминал орқали 5000 cўмдан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Навбаҳор» учрашуви 31 март куни соат 16:00 да «Динамо» стадионида бошланади.

Олий Лига, 4-тур. 31 март (жума)

“Динамо” – “Навбаҳор”

Самарқанд, «Динамо» стадиони

Учрашув бошланиш вақти: 16:00