“Динамо” – “Навбаҳор” учрашуви превьюси

31 март, 09:25 337

“Динамо” – “Навбаҳор” учрашуви превьюси

 

Олий Лига 4-турида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси ўз майдонида “Навбаҳор” футболчиларини қабул қилади. Наманганликлар матбуот хизмати учрашувга оид фактларни тақдим қилди.

Рақиблар олий лигада 44 бор тўқнаш келишган. 23 учрашувда “Навбаҳор”ғалабани қўлга киритган. Самарқандликлар ҳисобидаги ғалабалар сони эса 13 тани ташкил этмоқда. Саккизта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 80:41, наманганликлар фойдасига.

Ўтган мавсумни биринчи лигада ўтказиб яна олий лигага қайтган “Динамо” жамоаси дастлабки учта учрашувда юз фоизли натижа қайд этган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Мезбонлар навбатдаги турда ҳам зафарли юришларини давом эттиришга уриниб кўришади. “Навбаҳор” эса учта ўйинда тўрт очко жамғарган. Жорий йилги таркиб маҳоратли футболчилардан ташкил топганлиги сабабли Самарқандда футболчиларимиз ижобий натижа қайд этиш учун ҳаракат қилишади. Юқоридаги жиҳатлар “Динамо” ўйингоҳидаги баҳсни кескин ва муросасиз ўтишига замин яратади десак хато бўлмайди.

Самарқанддаги “Динамо” ўйингоҳида соат 16.00да бошланадиган “Динамо” ва “Навбаҳор” учрашувини тошкентлик Владислав Цейтлин бошқариб боради. Цейтлинга қанотлара қаршилик Артём Калинин ва бухороликлик Бобур Қодировлар ёрдам беришади. Қаршилик Фирдавс Норсафаров эса захирадаги ҳакам вазифасини бажаради. Назоратчи сифатида навоийлик Шамиль Жумаев қайд этилган бўлса Самарқандга ПФЛ вакили сифатида Бобур Ҳайдаров ташриф буюради.