“Динамо” – “Нефтчи”: 46-учрашув кимга аталади?

28-турнинг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда «Динамо» ва «Нефтчи» ўртасида кечади. Ушбу учрашув жамоаларнинг олий лига тарихидаги 46-учрашуви сифатида қолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ» УЧРАШУВИ ТАНТАШЕВГА ТОПШИРИЛДИ

Олий лига 28-тури доирасидаги «Динамо» - «Нефтчи» учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум қилинди.

ПФЛ берган рўйхатга кўра, Самарқанддаги учрашувни бухоролик ҳакам Ильгиз Танташев бошқариб боради. Унга қанотларда Рустам Серазетдинов ва Андрей Цапенко ёрдам бериб боришади. Учрашув назоратчиси сифатида Дмитрий Роман ишласа, ПФЛ вакили сифатида Алексей Фролов тайинланган.

Олий лига. 28-тур.

8 ноябрь (чоршанба)

“Динамо” (Самарқанд) – “Нефтчи” (Фарғона)

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Р. Серазитдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Абдивоҳидов (Қарши).

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

ПФЛ вакили: А. Фролов.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК «НЕФТЧИ»ДА

1960 йилда ташкил топган «Динамо» ва 1962 йилда ташкил этилган «Нефтчи» олий лига тарихида ўзаро 45 марта куч синашишган. Натижалар фарғоналикларнинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. "Нефтчи" 45 баҳснинг 31 тасида ғалаба қозонишган. 11 учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. Учта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи ҳам табиийки “Нефтчи” фойдасига 86-39. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 96 очони қўлга киритган бўлса, “Динамо” 36 очкога эга бўлган.

1-ДАВРА: «ДИНАМО» ФАРҒОНАДАН ҒАЛАБА БИЛАН ҚАЙТГАН

Ушбу клубларнинг жорий мавсум биринчи даврадаги учрашувлари Фарғонада ўтиб, «Нефтчи» Вадим Абрамов қўл остидаги дебют ўйинни «Динамо»га қарши ўтказганди. Мазкур беллашувда «Динамо» мавсумдаги учинчи сафар ғалабасини қўлга киритганди. Самарқандликларнинг голлларига Жасур Азимов, Ориф Мамажонов ва Амиржон Сафаров муаллифлик қилган, «Нефтчи»нинг икки голи Муйдин Мамазулунов ва Шерзод Ҳакимов номига ёзилган.

Олий Лига. 13-тур: «Нефтчи» - «Динамо» - 2:3.

Самарқандда ўтган сўнгги олти учрашув:

09.23.2015 «Динамо» - «Нефтчи» 0:1

17.10.2014 «Динамо» - «Нефтчи» 0:0

08.11.2013 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

17.11.2012 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

09.09.2011 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

15.05.2010 «Динамо» - «Нефтчи» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:

“Динамо” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда 9 марта зафар қучган. Бир марта дуранг қайд этилган. 12 та учрашувда “Нефтчи” Самарқандда ғолиб бўлган. Охирги 5 та ўйинда “Нефтчи” сафарда «Динамо» дарвозасига 1 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!