“Динамо” – “Олмалиқ” учрашуви кимга топширилди?

 

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган ўйинларга ҳакамлар тайинланди.

Унга кўра, Самарқандда ўтадиган “Динамо” – “Олмалиқ” беллашувини бошқариб бориш пойтахтлик Ҳасан Рўзиевга топширилди.

Учрашув назоратчиси этиб қашқадарёлик Шамиль Жумаев тайинланган.

Ўзбекистон Кубоги–2017, 1/8 финал

Дастлабки учрашув. 22 май (душанба)

“Динамо” (Самарқанд) – “Олмалиқ” (Олмалиқ)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Ш. Жумаев (Шаҳрисабз).

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” – “Олмалиқ” учрашуви бугун, душанба куни соат 18:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!