“Динамо” Эдгар Гесс бош мураббий бўлганини тасдиқлади

 

Янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Ўтган йили соғлиғидаги муаммоларга қарамай, «Динамо» жамоасини Олий Лигага қайтарган жамоа бош менежери Илҳом Шариповнинг саломатлигини тиклаши ҳамда бош менежер сифатида шартномаси якунлангани боис, Олий Лигада клубни бошқариш катта масъулиятлигини инобатга олиб, «Динамо» клубига бош мураббий этиб тажрибали мутахассис Эдгар Гесс тайинланди.

Илҳом Шарипов эса соғлиғини тиклаш билан бирга клуб раҳбариятидаги фаолиятини давом эттиради. Учқун Қобилов ва Рафаэль Баласанян янги бош мураббийга ёрдам беришда давом этадилар.

Шунингдек, бир неча йилдан буён «Динамо» клуби қошидаги футбол мактаби директори ҳамда жамоа бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Алишер Латипов футбол мактабини янада ривожлантириш учун 20 февраль кунидан футбол мактабига тўлиқ ишга ўтказилади. «Динамо» ПФК раҳбари этиб Шуҳрат Ҳотамов тайинланди.

Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги белгиланган режа асосида давом этмоқда. Клуб айни дамда бир қатор футболчилар билан музокара ўтказмоқда. Тез орада жамоа таркибида ўзгаришлар юз беради.

Маълумотнома:

Эдгар Яковлевич Гесс 1954 йил 14 март куни туғилган.

Мурабийлик фаолияти:

1986 – «Пахтакор» (Тошкент)

1987-1988 йиллар – «Зарафшон» (Навоий)

1991-1995/1997-1999 йиллар - «Миттельбиберах» (Биберах, Германия)

1999-2003 йил – «Туркспор» (Биберах, Германия)

2004 йил – «Олма-Ота» (Қозоғистон)

2005 йил – «Алания» (Россия)

2006 йил – «Ветра» (Литва)

2006-2007 йил – «Андижон»

2008 йил – «Насаф»

2009-2011/2012-2013 йиллар – «Шўртан»

2013-2014 йил – «Бухоро»

2014-2015 йил – «Андижон».

Лицензия: ПРО

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!