“Динамо” Киевда тиббий кўрикдан ўтган Азиз Ғаниев сафар тараддудини кўрмоқда

 

Янги мавсум тайёргарликларини олиб бораётган "Насаф" жамоси бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказади. Назорат учрашувида қаршиликларга Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси рақиблик қилади. Бу ҳақа қаршиликлар матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу назорат учрашуви Тошкент шаҳридаги  "Бунёдкор" футбол академияси майдонида соат 12:00да бошланади. Айни вақтда кончилар сафида бир қатор собиқ "Насаф" жамоаси ўйинчилари фаолият юритаётгани, бўлажак ўйинга қизиқишни ошириши турган гап.

"Насаф" таркибида бугун кимлар майдонда ҳаракат қилиши ҳам мухлислар диққат марказида турибди. Ҳамма катта қизиқиш билан кузатиб бораётган ёш ярим ҳимоячимиз Азизжон Ғаниев кеча жамоа сафига қўшилган. Аммо у шу кунларда яна сафар тараддудини кўрмоқда. Унинг бугун майдонга тушиш ёки тушмаслигини албатта мураббийлар ҳал қилишади.

Аввалроқ Азиз Ғаниев Киевнинг "Динамо" клубида кўрикдан ўтаётгани ҳақида маълумот берилганди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!