“Динамо” Сирожиддин Сайфиев қарзларини тўлаб бергани маълум бўлди

25 апрель, 22:14 355

Ўхшаш хабарлар

“Динамо” Сирожиддин Сайфиев қарзларини тўлаб бергани маълум бўлди

 

Бугунги кунда Самарқанднинг «Динамо» клуби собиқ футболчиси Сирожиддин Сайфиевнинг ҳолати футбол жамоатчилиги, мухлисларни беэътибор қолдирмаяпти. Барча имконқадар ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоқда.

Шу жумладан, «Динамо» ПФК жамоаси ҳам футболчини ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга интилмоқда. Клуб стадион ва мухлислар ҳамкорлигида «Динамо» – «Бухоро» учрашувида «Сирож, Самарқанд сен билан» акциясида қатнашди.

Сирожиддин Сайфиев самарқандликлар сафида фаолият юритган сўнгги 2014 йилда «Динамо» ПФКнинг футболчи олдида қарздорлик ҳолати мавжуд бўлиб, клубнинг олдинги раҳбарияти давридан бу қарз қолиб кетган. Жорий йилда «Динамо» ПФКда янги раҳбарият иш бошлаган бўлса-да, ушбу қарздорлик ҳолатини имконқадар ёпган.

Қолаверса, бунга қадар Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси раҳбари Фарҳод Магаметов ва «Келишилган ўйинларга қарши курашиш» қўмитаси раиси Аҳрол Иноятов мурожаатига жавобан, «Динамо» ПФК белгиланганидек, 24 апрель, душанба куни Сирожиддин Сайфиев олдидаги ойлик маош қарзларини ҳисоб-китоб қилиб, тўлади.

Бундан буён ҳам Самарқанд вилояти ҳокимияти ва «Динамо» ПФК раҳбарияти Самарқанд футболи намояндаси бўлган Сирожиддин Сайфиевга ёрдам бериб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этади.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати