"Динамо" Тошкентда 3та назорат ўйини ўтказади

Айни дамда Чимён тоғ тизмаларида учинчи давра ўйинларига қизғин тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоасининг назорат баҳслардаги рақиблари маълум бўлди.

Чимёнда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган “Динамо” 20 июль куни тоғдаги машқларни якунлайди. Икки кунлик таътилдан кейин тиббий кўрик ўтказилгач, жамоа яна Тошкентда йиғилади ва назорат баҳсларига киришади.

Даврон Файзиев шогирдлари 27 июль куни Тошкентдаги дастлабки назорат баҳсида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши майдонга тушишса, 29 июлда “Локомотив-БФК”, 31 июлда эса “Нурафшон” клубига қарши саф тортишади. Ушбу ўйинлар билан “Динамо” 5 август куни старт оладиган Про-Лига учинчи даврасига тайёргарлик кўради.

“Динамо” жамоасининг Тошкентдаги назорат ўйинлари:

27 июль (жума)

«Динамо» - «Шўртан»

29 июль (якшанба)

«Динамо» - «Локомотив-БФК»

31 июль (сешанба)

«Динамо» - «Нурафшон».

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!