"Динамо" Зоҳир Қўзибоев билан шартнома имзолади

 

Про-Лига баҳсларига жиддий тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади.

Хусусан, ўтган ҳафтада жамоа сафига янги келиб қўшилган сўнгги футболчи Зоҳир Қўзибоев бўлди. Қашқадарёлик бўйдор ҳужумчи сўнгги мавсумларни Муборакнинг “Машъал” клуби сафида ўтказаётган эди. Тажрибали футболчи “Динамо” билан бир йиллик шартнома имзолади, дея маълум қиломқда клуб матбуот хизмати. 

“Динамо” ҳужумчи сифатида, шунингдек, Амиржон Сафаров, Муйдин Мамазулунов, Марадона Сафаровларни ҳам ПФЛ “заявка”сидан ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд клуби Про-Лига 1-тури доирасидаги дастлабки ўйинни 6 апрель, жума куни Ҳаққулободда “Норин” жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!