“Динамо” бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди

15 июнь, 11:15 421

“Динамо” бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди

 

Москванинг “Динамо” жамоаси “Краснодар” клубидан бразилиялик футболчи Вандерсонни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Беш мавсум давомида “Краснодар” шарафини ҳимоя қилган 31 ёшли футболчи эркин агент сифатида москваликлар аъзосига айланди.

Вандерсон янги жамоасида 14-рақам остида тўп сурадиган бўлди. Томонлар неча йиллик шартнома имзолагани ва келишувнинг молиявий шартлари ҳақида маълумотлар ҳозирча йўқ.