"Динамо" бугун "Навбаҳор"га қарши майдонга тушади

 

Қарийб 10 кун давомида Чимён тоғли ҳудудида асосан жисмоний тайёргарликка урғу берган «Динамо» жамоаси 20 июлдан Тошкентда ўқув машғулот йиғинини бошлади.

Бугун самарқандликлар дастлабки назорат баҳсини «Навбаҳор» жамоасига қарши ўтказади. Ушбу баҳс Тошкентдаги ТТЙМИ ўйингоҳида ўтказилиб, соат 18:15 да бошланади, дея маълум қилади «Динамо» матбуот хизмати. 

«Динамо»нинг назорат учрашувлари:

20 июль: «Динамо» – «Навбаҳор»

Тошкент, ТТЙМИ стадиони, 18:15.

Қолган назорат ўйинлари тақвими: 

21 июль: «Динамо» – «Локомотив-БФК»

22 июль: «Динамо» – «Қизилқум»

25 июль: «Динамо» – «НБУ-Осиё».

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги дастлабки учрашувни 31 июль куни «Бунёдкор» - «Нефтчи» жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади.

5 август куни эса иккинчи давранинг дастлабки ўйини – 16-тур доирасида Самарқандда «Металлург»га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!