“Динамо” ҳам “9 май” акциясига қўшилди

4 май, 16:19 349

“Динамо” ҳам “9 май” акциясига қўшилди

 

Шу кунларда, 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати республикамиз бўйлаб #XotiraUz акцияси ташкил этган.

“Динамо” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббий ва футболчилари ҳам ушбу акцияда иштирок этмоқда.

“9 май - Хотира ва қадрлаш куни” ҳар йили юртимизда кенг нишонланади. Урушда ҳалок бўлган ҳар бир ўзбекистонлик – Ватанимиз фарзанди эди.