“Динамо” олий лигага мухлислари билан қайтган кўринади. Иккинчи турда энг кўп томошабин Самарқандда

 

Хабарингиз бор, 8-10 март кунлари олий лига 2-тур ўйинлари ўтказилди.

Олий Лига 2-тур учрашувлари якунланди. Мухлислар уч кун мобайнида янги мавсум ўйинларидан баҳраманд бўлишди.

Иккинчи турда стадионларимизга 41679 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 5209,875 мухлис келди дегани. Турнинг марказий ўйини ҳисобланган “Нефтчи” – “Пахтакор” баҳсини 8117 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан кузатиб борди.

Энг кўп мухлис Самарқанддаги ўйинга йиғилди. “Динамо” – “Шўртан” беллашувини 10138 одам шоҳиди бўлди. Олий лига-2016 чемпиони “Локомотив”нинг уй стадионига унчалик ҳам кўп томошабин келгани йўқ. “Темирйўлчилар” янги мавсумдаги дастлабки мезбонлик учрашувига 1595 инсонни чорлай олди холос.

Энг кам мухлис кутилганидек яна Тошкентдаги беллашувда кузатилди. Унда “Обод” – “Қўқон-1912” баҳсини 1225 томошабин ўйингоҳдан кўришга эришди.

Қуйида иккинчи турда қайси ўйинларга қанча мухлис келганининг кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин.    

«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор) – 3:0. 10138 томошабин.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Пахтакор» (Тошкент)– 0:0. 8117 томошабин.

«Қизилқум» (Навоий) – «Навбаҳор» (Наманган)– 2:1. 7565 томошабин.

«Насаф» (Қарши) – «Бухоро» (Бухоро)– 2:1. 6204 томошабин.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Бунёдкор» (Тошкент) – 0:0. 4950 томошабин.

«Машъал» (Муборак) – «Металлург» (Бекобод)– 1:0. 1885 томошабин.

«Локомотив» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)– 3:0. 1595 томошабин.

«Обод» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)– 1:1. 1225 томошабин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!