“Динамо” қийинчилик билан “Сурхон”ни мағлубиятга учратди

 

Бугун Тошкентда навбатдаги назорат баҳсини Термизнинг «Сурхон» жамоасига қарши ўтказган «Динамо» клуби қизиқарли кечган баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 14-дақиқада жамоамиз кўригида бўлган бухоролик футболчи Сардор Сулаймоновнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, тайм якунида рақиблар Низом Норовнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди, 1:1.

Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор бошлаган «динамочилар» 49-дақиқада яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Искандар Холмирзаев белгиланган 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди, 2:1.

72-дақиқада эса жамоамизнинг яна бир яримҳимоячиси Жасур Азимов ўз голи билан орадаги фарқ иккитага етказди, 3:1.

Бу голга жавобан кўп ўтмай, Термиз клуби аъзолари Ботир Холлиевнинг голи билан жавоб бера олишди, якуний ҳисоб - 3:2.

Назорат ўйини. Тошкент. 21 февраль (сешанба)

«ДИНАМО» - «СУРХОН» - 3:2 (1:1)

Голлар: Сардор Сулаймонов 14, Искандар Холмирзаев 49 пенальтидан, Жасур Азимов 72 – Низом Норов, 43, Ботир Холлиев 77.

«Динамо»: Михаил Наумов, Ҳакимхон Аъламхонов, Алексей Николаев, Акмал Бозоров, Фирдавс Абдусалимов, Абдужамол Исроилов, Искандар Холмирзаев, Жасур Азимов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Абдумалик Абдуллаев, Сардор Сулаймонов.

Иккинчи бўлимдан майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Комил Шарофутдинов, Асомиддин Маматов, Амиржон Сафаров, Диёр Маликов.

«Динамо» жамоаси Тошкентдаги иккинчи йиғин доирасидаги тўртинчи учрашувни 22 февраль куни Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!