"Динамо" йиғинни қачон бошлаши маълум бўлди

 

Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасида 4 июль куни Муборакда «Машъал»ни мағлуб этган «Динамо» жамоасига 5 июль кунидан қисқа таътил эълон қилинган эди.

Давралар оралиғида Олий Лига ва июль ойи якунида ўтказиладиган Ўзбекистон Кубоги ярим финал учрашувига тайёргарлик кўрадиган «Динамо» жамоаси беш кунлик дам олишдан кейин 10 июль куни Самарқандда тўпланиб, 11 июль кунидан Тошкент вилоятининг тоғли ҳудуди Чимёнда ўқув машғулот йиғинини бошлайди.

У ерда жамоа 9 кун машғулот ўтаб, 20 июлдан Тошкентда назорат учрашувларига киришади. Жамоанинг назорат учрашувлари ҳақида душанба куни маълумот берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!