“Динамо”Олий Лига тарихидаги энг ёш таркибида майдонга тушди

11 март,2017, 14:41 562

“Динамо”Олий Лига тарихидаги энг ёш таркибида майдонга тушди

 

Бу йилги Олий Лиганинг стартини муваффақиятли бошлаган «Динамо» жамоасининг «Металлург» ва «Шўртан»га қарши майдонга тушган таркиби Самарқанд клубининг сўнгги 25 йиллик тарихидаги энг ёш таркибига айланди.

Жумладан, «Динамо»нинг 2-турда «Шўртан»га қарши (3:0) майдонга тушган таркиби жамоанинг Олий Лига тарихидаги энг ёш таркиби бўлди. Шу куни жамоанинг ўртача ёши - 23,7 ёшни ташкил этди.

«Динамо»нинг «Шўртан» билан ўйинда майдонга тушган футболчилар ёши:

Михаил Наумов – 1985 йил / 32 ёш

Миркомил Локаев – 1995 / 22 ёш

Бунёд Исроилов – 1995 / 21 ёш

Шоҳруҳ Холматов – 1993 / 23 ёш

Жасур Азимов - 1994 / 22 ёш

Абдужамол Исроилов – 1996 / 20 ёш

Акмал Бозоров – 1986 / 31 ёш

Дамир Низанов – 1995 / 21 ёш

Орифжон Мамажонов – 1990 / 27 ёш

Жавоҳир Қаҳрамонов – 1996 / 20 ёш

Сардор Сулаймонов – 1994 / 22 ёш

Захирадан майдонга тушган футболчилар:

Раду Рогак – 1995 / 21 ёш

Комил Шарофутдинов – 1993 / 23 ёш

Абдумалик Абдуллаев – 1989 / 27 ёш.