"Динамо"ни июнь ойида қандай ўйинлар кутмоқда?

8 июнь, 10:40 205

 

Олий Лига биринчи даврасига якун ясаб берадиган июнь ойида «Динамо» жамоасини бир қатор муҳим баҳслар кутиб турибди.

Жумладан, миллий терма жамоанинг Эрондаги ўйинидан икки кун ўтиб, 14 июнь куни Самарқанд жамоаси 13-тур доирасида Фарғонада «Нефтчи» клуби меҳмони бўлади. Янги мураббий Вадим Абрамов қўл остида жиддий тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» жамоасига қарши баҳс ҳар икки томон учун ҳам анча қийин ўтиши ҳозирдан маълум.

Орадан 6 кун ўтиб, «Динамо» кетма-кет иккинчи сафар учрашувини Тошкентда амалдаги чемпион «Локомотив»га қарши ўтказади. 25 июнь куни эса биринчи давранинг сўнгги тур ўйинида Муборакнинг «Машъал» жамоаси Самарқандда меҳмон бўлади.

Эътиборлиси, кубок баҳси билан ҳисоблаганда «Динамо» «Машъал»га қарши 10 кун ичида 3 та учрашув ўтказишига тўғри келади. Чунки, жамоа чорак финал доирасида ҳам 30 июнь ва 4 июль кунлари «Машъал»га қарши саф тортади.

«Динамо»нинг июнь ойидаги ўйинлари:

Олий Лига, 13-тур

14 июнь (чоршанба)

«НЕФТЧИ» – «ДИНАМО»

Фарғона. «Истиқлол» стадиони

Олий Лига, 14-тур

20 июнь (сешанба)

«ЛОКОМОТИВ» – «ДИНАМО»

Тошкент. «Локомотив» стадиони

Олий Лига, 15-тур

25 июнь (якшанба)

«ДИНАМО» – «МАШЪАЛ»

Самарқанд. «Динамо» стадиони

Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал

Дастлабки ўйин. 30 июнь (жума)

«ДИНАМО» – «МАШЪАЛ»

Жавоб учрашуви: 4 июль (сешанба)