Диққат! "Барселона" ўзига янги мураббий топди

7 май, 13:25 991

Диққат!

Каталониянинг "Барселона" клуби вице-президенти Жорди Местре "кўк-анор ранглилар" Луис Энрикенинг ўрнига муносиб номзод топишганини тасдиқлади.

"Ҳа, биз оҳири бир номзодга келиб тўхтадик.Аммо, Луис Энрикенинг ҳурмати учун ҳозир бу мутахассис кимлигини айта олмайман", - децди Местре TV3га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барселона"ни бошқариш учун Рональд Куман («Эвертон»), Эрнесто Вальверде («Атлетик») ва Хуан Карлос Унсуларнинг (Энрикенинг ёрдамчиси) номзодлари тилга олинаётган эди.