Диққат! Мората "Олд траффорд" томон йўлга чиқмоқда

10 июнь, 08:55 1243

Диққат! Мората

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Алвьваро Мората ва ниҳоят “Олд траффорд”га кўчиб ўтишга розилик берди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича 24 ёшли футболчи фақатгина “Реал” ва “МЮ” раҳбарларининг келишувини кутмоқда. Маълумотларга кўра испаниялик футболчи аллақачон “қизил иблислар” билан шахсий келишувга эришиб бўлган. Таъкидлаш керакки, ушбу трансфер манкуанликлар учун 69 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо шунингдек ўз жамоасига “қироллик клуби”нинг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни ҳам олиб келишни мақсад қилган. Ўз навбатида Мората ҳам Хамес билан бир жамоада ўйнаш ниятида.

Мората: “Реал”дан кетсам аҳмоқ бўламан

Мората янги мавсумда ҳам Хамес билан битта жамоада ўйнамоқчи, демак...