Диёр Мирзабоев: Ҳали мухлисларимизга совғаларимиз кўп

 

Хабарингиз бор, кеча биринчи лига 15-тур ўйинлари ўтказилди. Унда “Машъал-2” сафарда “УзДонгЖу”ни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур баҳсдан сўнг муборакликлар бош мураббийи Диёрбек Мирзабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало барча муҳлисларимизни бугунги ғалабамиз билан табриклайман. Уларга ҳали туҳфа қиладиган совғаларимиз жуда кўп. Бугунги ғалабамиз эса уларники. Шогирдларимга ҳам раҳмат, бугун улар ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишди. Имкониятлардан фойдалана олганимизда эди, бугун камида 4:0 ҳисобидан ҳам ортиқроқ натижани қайд этардик. Рақибларимиз ҳам бундай бўлишига йўл қўйишмади. Биз кейинги баҳсни ҳам сафарда ўтказамиз. Ўйлайманки, бу баҳсда ҳам ижобий натижа қайд этамиз, - дейди Диёр Мирзабоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!