Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятига хисса қўшаётганимдан хурсандман

25 май, 17:04 172

Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятига хисса қўшаётганимдан хурсандман

 

“Локомотив” мамлакат кубоги 1/8 финал ўйинлари доирасида “Қизилқум” билан ўйин ўтказиб, 5:0 ҳисобида чиройли ғалабага эришди. Мазкур ўйинда “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Диёр Туропов 2 бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, “Локо” таркибидаги дастлабки гол (лар)ини киритишга муваффақ бўлди.

Секин-аста “Локомотив” ишқибозларининг ёқимтойларидан бирига айланиб бораётган футболчи ушбу ўйин, шунингдек, олдиндаги Олий Лига 12-тур беллашувлари доирасидан ўрин олган “Нефтчи”га қарши баҳс хусусида фикрларини билдириб ўтди.

– “Қизилқум” билан ўйинни бутун жамоамиз яхши ўтказди. Мураббийлар берган кўрсатмаларни йигитлар аниқ бажара олишди ва якунда чиройли ғалабага эришдик. Ушбу ғалабага мен ҳам ўз хиссамни қўшганимдан жуда-жуда мамнунман. Айниқса, гол киритган пайтим жуда ёқимли ҳиссиётни бошдан ўтказдим. Кейинги учрашувларда ҳам “Локо”нинг ғалабаларида ўз улушим бўлишига ҳаракат қиламан.

Олдинда бизни “Нефтчи”га қарши ўйин кутмоқда. Ушбу баҳсга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. Рақиб ўйинини таҳлил қилган ҳолда, мураббийларимиз ўз режаларини тузиб чиқишади. Биз эса мураббийлар кўрсатмаларини майдонда бажаришга уринамиз. Кейинги ўйинларни ҳам албатта ғалаба билан якунлашга умид қиламиз, – дейди Диёр Туропов клуб матбуот хизматига.