Диёр Туропов: Охирги ғалабалар жамоамизга иштиёқни қайтарди

"Локомотив" – "Пахтакор" учрашуви олдидан "темирйўлчилар" жамоаси аъзоси Диёр Туропов ҳам клуб расмий сайтига ўзининг ўйинолди фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив" – "Пахтакор" учрашуви ҳар иккала жамоа учун ҳам осон кечмайди. Биз ҳам ушбу учрашувга имкон қадар яхши тайёрланишга уриндик. Сўнгги ўйинлардаги ғалабалар жамоамизга янада куч берди. Тошкент дербисига кўп сонли ишқибозлар келади, деб ўйлайман. Бундай ўйин ўзбек футболига қизиқадиган ҳар бир ишқибозни бефарқ қолдирмаслигига аминман. Мен ҳам агар мураббийлар имкон берса жамоамизнинг муваффақиятига хисса қўшишга уринаман", - деди Туропов клуб расмий сайтига.

Таъкидлаб ўтамиз, "Локомотив" – "Пахтакор" учрашуви "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!