Диёрбек Мирзабоев «Машъал-2» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Фарғоналик ёш мутахассис, Диёрбек Мирзабоев янги мавсумда биринчи лигада иштирок этаётган «Машъал-2» жамоасини бошқарадиган бўлди.
Ёш мураббий, Диёрбек Мирзабоев 1985 йил 16 май куни Фарғона шаҳрида таваллуд топган. 1996 йил Фарғона футбол интернатида таҳсил оган.
Футболчилик фаолияти давомида 2002 йил “Цементчи” футбол клубида ўзининг дебют ўйинини ўтказган кейинчалик аниқроғи 2004-2005 йилларда «Пахтакор» ўринбосарлари сафида тўп сурган.
2006-2007 йиллар «НБУ-Осиё» сафида фаолиятини давом эттирган ва 2008 йил “Шаҳрихон”клубида ўйнаган. Мураббийлик фаолиятида эса 2009-2014 йилларда Фарғона футбол мактабида мураббий бўлиб ишлаган.

Фикрлар