Диёрбек Мирзабоев: Мубораклик муҳлислар ишончини оқлаймиз

4 май, 22:55 238

Диёрбек Мирзабоев: Мубораклик муҳлислар ишончини оқлаймиз

Бугун Биринчи лига жамоалари 8-тур учрашувларини ўтказишди. "Истиқлол"-"Машъал-2" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Диёрбек Мирзабоев фикрлари билан қизиқдик:

- Сўнгги турдаги мағлубиятимиз билан кўпчилик муҳлисларимизни анча хафа қилиб қўйгандик айниқса Мубораклик муҳлисларимиз биздан ранжиб қолишганди. Аммо бугунги ғалабамиз билан ҳали уларнинг ишончини оқлаймиз албатта. Йигитларга раҳмат улар бугун ғалабадан бошқа нарсани ўйлашмади. Агарда бугунгидай ўйнасак ўйлайманки барча баҳсларда ижобий натижаларни қўлга киритамиз, - дейди Мирзабоев.