Диёрбек Ўрозбоев – Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби!

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемппионати баҳслари ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб бормоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган -60 кг вазн тоифасида бронза медали учун ўтказилган баҳс ўз якунига етди. Ушбу беллашувда Диёрбек Ўрозбоев терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Муҳриддин Тилововга қарши гиламга кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳс якунида эса, Ўрозбоев жамоадошини юко эвазига мағлуб этган ҳолда, Жаҳон чемпионати бронза медалини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!