Диёржон Туропов: "Қўқон-1912"га қарши қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишига аминман

17 май, 11:43 153

Диёржон Туропов:

 

Бугун Олий Лига 11-тур ўйинлари доирасида “Локомотив” жамоаси “Қўқон-1912” клуби майдонига сафар уюштиради.

Анчагина қизиқарли руҳда ўтиши кутилаётган мазкур қарама-қаршилик олдидан “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Диёржон Туропов ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ушбу ўйинга режа асосида тайёрландик. Мураббийлар штаби билан биргаликда рақиб ўйинини ўрганиб чиқдик. Таъкидлаш керакки, “Қўқон-1912” бу йил анча мазмунли ўйин кўрсатяпти. Жамоа таркибига бир неча нафар яхши савиядаги футболчилар қўшиб олингани кўриниб турибди. Натижада эса қўқонликлар ўз ишқибозларини тез-тез қўлга киритилаётган очколар билан хурсанд қилишяпти.

Бугунги ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишига аминман. Стадионга келадиган мухлислар зерикиб қолишмайди, деб ўйлайман. Насиб этса, биз ҳам майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Чиройли ўйин намойиш этган ҳолда “Локомотив” ишқибозларини хушнуд этишга уринамиз, – дейди маҳоратли футболчи клуб матбуот хизматига.

Таъкидлаш жоиз, “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви бугун соат 17:30да бўлиб ўтади.