Дмитри Пайени тунаб кетишди

Франциянинг “Марсель” клуби ярим ҳимоячиси Дмитри Пайени ўғрилар туниб кетишди. Le Monde нашри тарқатаётган хабарга қараганда, ушбу ҳодиса футболчининг Марселдаги уйида содир бўлган.

Манбанинг ахборот тарқатишига қараганда, ўғрилар футболчи ўз уйида ухлаб ётганида 2 қути қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишган. Айни пайтда воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

Қайд этиш лозим, Пайе мавсум бошидан буён клуб сафида 2 та ўйинга майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!