Дмитрий Шокин – Италиядаги Гран-Прида бронза медалига сазовор бўлди

 

Аввал хабар берилганидек, Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо бўйича Гран-При турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада олти нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида +87кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Дмитрий Шокин бронза медали соҳибига айланди.

Афсуски, Жасур Бойқўзиев, Нигора Турсунқулова ва Умида Абдуллаева совринли ўринларни қўлга кирита олмадилар.

Эртага, мусобақанинг сўнгги кунида ака-ука Максим ва Никита Рафаловичлар ўз имкониятини синовдан ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!