Доминик Тим катта совринга эга бўлди

 

 

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 1 603 940 АҚШ доллари бўлган турнир австриялик теннисчи Доминик Тим ғалабаси билан якунланди.

23 ёшли Доминик Тим финал учрашувида Пабло Корреньо-Буста билан рақобатлашди. Бир соату 34 дақиқа давом этган ўйинда австралиялик теннисчи 7:5, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Доминик Тим фаолиятидаги саккизинчи соврин билан бирга 314880 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини ҳам олди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!