Дониёр Салиев – навбатдаги олтин медал сохиби

18 июль, 15:26 273

Ўхшаш хабарлар

Дониёр Салиев – навбатдаги олтин медал сохиби

Айни кунларда Англия пойтахти Лондон шаҳри  Пара-атлетика бўйича жахон чемпионати беллашувларига мезбонлик қилмоқда. Ушбу турнирда иштирок этаётган терма жамоамиз аъзолари шу вақтга келиб, 2 та олтин терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.   


Эркаклар ўртасида енгил атлетиканинг  узунликга сакраш тури бўйича иштирок этган ҳамюртимиз Дониёр Солиев 7.18 м. натижаси билан навбатдаги олтин медални қўлга киритди ва Осиё рекордини янгилади. Эслатиб ўтамиз, амалдаги Осиё рекорди 2015 йил Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида хитойлик Чен Мингю томонидан 7.07м. натижа билан ўрнатилган еди. Шоҳсупанинг кейинги  ўрини швециялик Жонсон Тобиасга насиб этган бўлса, белоруссиялик Бурдуков Сергей бронза медалини қўлга киритди.


Мазкур мусобақа 10 кун давом этади ва 1050та спортчилар 213та медалли ўринлар учун куч синашадилар. Шулар орасида паралимпиячимиз Хуснуддин Норбеков 15 июль куни 54.73 натижа билан биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи маротаба Жахон чемпиони унвонини қўлга киритган эди.