Доннарумма «Милан» билан шартнома узайтиришни истамади

15 июнь,2017, 21:14 338

Доннарумма «Милан» билан шартнома узайтиришни истамади

«Милан» клуби бош директори Марко Фассоне дарвозабон Жанлуиджи Доннарумма жамоа билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилганини айтиб ўтди.

“Райола Доннарумма жамоа билан шартномани узайтирмасликка қарор қилганини айтиб ўтди. Биз унга «катта» шартнома таклиф этдик. У баҳо берди ва…

Унинг ўзи ҳам бу ҳақда айтиб ўтди. Демак, Доннарумма 2018 йилда «Милан»дан кетади”, – деб айтиб ўтди Фассоне.

«Россонерилар» 18 ёшли киперга йилига 4,5 млн евролик маош(қўшимча бонуслар ҳам бор) таклиф қилди. Райола бунга рози бўлди. Бироқ у «Милан» ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита олмаса, «Милан» уни 10 млн евро эвазига қўйиб юбориши ҳақида банд киритмоқчи бўлгани айтилмоқда.