Доннарумма "Милан"да Диданинг рекордини йўққа чиқарди

“Милан” клуби посбони Жанлуижи Доннарумма кеча А Сериянинг 36-тури доирасида "Верона" (4:1) га қарши баҳсда майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

Таъкидлаш лозимки, 19 ёшли дарвозабон жорий мавсум “россонерилар” сафида жами 4440 дақиқа ўйнади. Бу эса клуб тарихидаги янги рекорд бўлди.

Маълумот учун, Доннарумма бу борада “Милан”нинг собиқ дарвозабони Дида 2004/05 йилги мавсумда ўрнатган  4430 дақиқалик рекордни йўққа чиқарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!