Доннарумма агентини ишдан бўшатмоқчи

25 июнь, 08:35 303

Доннарумма агентини ишдан бўшатмоқчи

Италия терма жамоаси ва “Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ўзининг ҳозирги агенти Мино Райола билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин.

Sport Mediaset нашрининг хабар беришича, футболчининг оиласи ва Райола Доннарумманинг келажаги борасида ўзаро келиша олишмаяпти ва шу боис тез орада улар ўртасидаги ҳамкорлик тўхтатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Райола бундан аввалроқ “Милан” билан шартнома имзоламагани учун “россонерилар” раҳбарияти Доннарумманинг оиласига таҳдид қилгани ҳақида хабар берган эди.

Таъкидлаш керакки, бундан бир неча кун аввал 18 ёшли гокипернинг уйига шахсан “Милан” бош мураббийи Винченцо Монтелла ташриф буюрди.